Беғубор болалик байрами
Олам ва одамнинг давомийлиги беғубор болаларнинг борлиги билан. Бутун дунёда бу ҳақиқат эътироф этилган. Болаларни ҳимоя қилиш мазмуни тинчлик ва осойишталикка ишорадир. Бутун дунёга тинчлик истаги ўз-ўзидан болаларни ҳимоя қилиш ҳам демакдир.
1 - июнь куни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» - муносабати билан 2-ТТЖда яшовчи талабалар билан ҚСХЭА факультетининг «ЭТ ва ҚТЭМ» кафедраси ўқитувчилари маънавий - маърифий суҳбат ўтказишди.
Ушбу тадбирда ўқитувчилар А.Т. Санбетова, Н.Т. Тошпўлатов ва бошқалар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир эркин ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларини билдириб ўтишди.
Шунингдек, бундай маънавий маърифий суҳбатлар ҳамда тадбирлар кўпроқ бўлишини сўраб қолишди.
«ЭТ ва ҚТЭМ» кафедраси ассисстенти А.Т. Санбетова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов